Чиқиндилар билан боғлиқ 7 мингга яқин қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган

258

Бу ҳақида АОКАда ўтказилган  матбуот анжуманида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси мутасаддилари маълум қилди:

«Чиқиндиларни ташиб кетиш учун тадбиркорларга ҳудудларни давлат-хусусий шериклик асосида жалб қилиш механизмлари яратилмоқда, хусусан, маиший чиқиндилар билан ишлаш соҳасида ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига бириктириш бўйича 8 та битим имзоланди.

235 та қаттиқ маиший чиқиндиларни кўмиш полигонларининг 42 таси рекултивация қилинди.

Жорий йил бошидан буён чиқиндилар билан боғлиқ 6 913 та қонунчилик талаблари бузилиш ҳолати аниқланган. Ушбу ҳолатлар юзасидан фуқаролар ҳамда мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий чоралар қўлланилиб, 2 млрд сўм миқдорида жарималар расмийлаштирилди».