Талабанинг ўқишини сиртқи бўлимга кўчириб беришни ваъда қилган декан ўринбосари ушланди

622

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Бухоро шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Бухоро муҳандислик-технология институти факультет декани ўринбосари институтнинг 1-босқич талабаси Х.нинг ишончига кириб, ўзининг ваколатли танишлари орқали унинг ўқишини 500 АҚШ доллари эвазига кундузги бўлимдан сиртқи бўлимга кўчириб беришини ваъда қилиб, олдиндан 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.