ССВ: Ўзбекистонга яна 1 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди

335

Бугун юртимизга яна 1 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди. Бу ушбу вакцинанинг юртимизга келтирилган 6-партияси бўлиб, бундан аввал ZF-UZ-VAC2001нинг:

27 мартда — 1 миллион доза,

27 апрелда — 1 миллион доза,

18 майда — 1 миллион доза,

19 майда — 500 минг доза,

10 июнда — 1 миллион доза партиялари келтирилган.

Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг вакцина захираси 6,4 миллион дозага етмоқда. Айни пайтга қадар шундан 3,4 миллион дозадан ортиғи вакцинация жараёнларида қўлланилди.

Эртага ZF-UZ-VAC2001нинг яна 1 миллион дозаси келтирилиши кутилмоқда.