Сўнгги тўрт йилда  биология  йўналишида 254 та илмий даража тасдиқланган

371

           Миллий матбуот марказида  Олий аттестация комиссиясининг биология фанлари соҳасидаги илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси натижаларига бағишланган анжумани бўлиб ўтди. Унда айтилишича, сўнгги тўрт йил давомида биология фани  йўналишида 254 нафар талабгорнинг илмий даражалари тасдиқланган. Ушбу диссертация тадқиқотлари орқали эса қуйидаги илмий натижалар олинган:

  • Интродукция, генотехнологиянинг замоновий усулларидан фойдаланган ҳолда, ғўзанинг ингичка узун толали, ўрта тезпишар, юқори рентабелли навлари яратилган ва уларга Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патентлари берилган;
  • молекуляр-генетик ёндошувлар асосида Ўзбекистоннинг қадимий маҳаллий юмшоқ буғдой навларининг миқдорий ва қимматли хўжалик белгиларига эга бўлган ҳамда замбуруғларга, қурғоқчилликка чидамли бўлган навлари яратилган;
  • маҳаллий ўсимликлардан ажратиб олинган субстациялар асосида гипогликемик, антиаритмик, гепатопротектор, ўсмаларга қарши, антимикроб, антигипоксант, мембрана мустаҳкамловчи ва антиоксидант хусусиятларга эга бўлган препаратлар яратилиб, уларнинг фармакологик, специфик хоссаларининг молекуляр механизмлари, токсикологик  хусусиятлари  ўрганилган;
  • одам гепатит вируси юза антигени ва бошқа касалликларни, шунингдек, наркотик моддалар истеъмол қилувчи шахсларни аниқлаш учун  тест-системалар ишлаб чиқилган;
  • молекуляр генетика асосида миелопролифератив касалликларни эрта ташҳис қилиш ҳамда унинг гиперкоагуляция синдромининг асосий генлари аниқланиб, клиник амалиётга тадбиқ этилган.

 

З. НАМОЗОВА