Тойлоқ туманида фермер хўжалиги ерини 13,5 минг долларга пуллаган фирибгар аниқланди

547

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тойлоқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро М.Н. «З.» фермер хўжалиги балансида бўлган 0,10 гектар суғориладиган ерни фирибгарлик йўли билан фуқаро А.га уй-жой қуриш учун 15 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 13 500 АҚШ долларини қўлга киритиб, ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.