Қизириқ туманида фуқарони ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган ўқитувчи ушланди

989

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қизириқ туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, тумандаги умумий ўрта-таълим мактаби ўқитувчиси Ш.Д. фуқаро М.нинг ишончига кириб, унинг ўғлини 4 000 АҚШ доллари эвазига Тошкент шаҳридаги танишлари орқали Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.