3 нафар мактаб ўқувчиси «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланди

401

«Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори имзоланди.

Давлат мукофоти мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаоллик кўрсатиб, ўзининг билим ва иқтидори, интилувчанлиги ва ташаббускорлиги, ҳалол ва самарали меҳнати билан Ватанимиз тараққиётини юксалтириш, янги Ўзбекистонни барпо этиш ва унинг халқаро нуфузини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва юқори салоҳиятга эга, халқ манфаати ва юрт истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган фидойи ва мард ўғлонларни рағбатлантириш мақсадида фан, таълим, тиббиёт, маданият, адабиёт, санъат, спорт, ишлаб чиқариш, ҳарбий хизмат соҳалари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун берилади.

Қарор билан 2021 йил учун истисно тариқасида «Мард ўғлон» давлат мукофоти бўйича кўзда тутилган 28 та мукофот ўрнига 29 та берилиши белгиланди.

Мукофот совриндорларининг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилади.

ХТВнинг маълум қилишича, тақдирланганлар орасида халқ таълими тизимидаги 3 нафар мактаб ўқувчиси бор:

✅Рахматов Анварбек Зуфаржонович — Қоракўл туманидаги халқаро математика мактабининг 9-синф ўқувчиси (Бухоро вилояти)

✅Петров Логин Александрович — Навоий шаҳридаги 13-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси (Навоий вилояти)

✅Абдуллаев Абдурахмон Ферузович — Самарқанд шаҳридаги 17-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси (Самарқанд вилояти).