Кеча юртимизда 132 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

639

Кеча юртимизда 132 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланилиб, эмлаш жараёнларида фойдаланилган вакцина миқдори 3,5 миллион дозадан ошди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

29 июнда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 132185 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 76074 нафарни,

2-босқич эмланганлар 24954 нафарни,

3-босқич эмланганлар 31157 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 3541442 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 2074701 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 1199541 нафарни,

3-босқич эмланганлар 267200 нафарни ташкил қилди.

29 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Андижон вилояти (15210 доза),

Наманган вилояти (15078 доза),

Қашқадарё вилояти (12480 доза),

Тошкент вилояти (12220 доза),

Фарғона вилояти (11480 доза) банд қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

Наманган вилоятида 426156 доза,

Фарғона вилоятида 406030 доза,

Андижон вилоятида 394690 доза,

Самарқанд вилоятида 323644 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.