Айрим боғчаларда аутсорсинг усулида соғлом овқатлантириш бўйича тажриба-синов ўтказилади.

484

«Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (407-сон, 30.06.2021 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали хабар берди.

Қарорга мувофиқ, давлат боғчаларида аутсорсинг усулида овқатлантириш бўйича фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар билан навбатдаги танлов ишлари тугагунга қадар муддати узайтирилган шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва тўловларни амалга оширишга 2021 йил 1 октябргача рухсат берилди.

2021-2022 йилларда Нурафшон шаҳри, Ўртачирчиқ, Бўстонлиқ ва Қибрай туманларида давлат боғчаларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантириш бўйича тажриба-синов ўтказилади.

2022 йил 1 июлгача ушбу тажрибани бошқа ҳудудларда ҳам жорий этиш бўйича таклифлар тайёрланади.