Ўзбекистонда коронавирусга қарши энг кўп қайси вакцина қўлланилаётгани маълум қилинди

942

Бугун АОКАда ўтказилан брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбонов ушбу саволга жавоб берди:

«Ҳозир ўзбекистонлик ва хитойлик олимлар ҳаммуаллифлигида ишлаб чиқарилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси мамлакатимизда кенг қўлланилмоқда.

Хусусан, эмланганларнинг 77 фоизи шу вакцинадан фойдаланган, 18 фоизи — Astra-Zeneca, 5 фоизи — Спутник V вакцинаси билан эмланган».