«Урганч — Хива» йўлида «Дамас» ағдарилиб кетди

787

Жорий йилнинг 30 июнь куни соат 18:00ларда Хоразм вилояти, «Урганч-Хива» йўлининг 13 километрида, ҳайдовчи 1991 йилда туғилган Д.К. «Дамас» русумли автомобилни бошқараётиб, йўлнинг белгиланмаган жойидан ўтаётган пиёдани уриб юбормаслик учун руль бошқарувини бурган. Кескин бурилиш оқибатида автомобиль ағдарилган. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.

Натижада, пиёда 1982 йил туғилган У.Қ.га биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига кетишига рухсат берилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.