Наманган туманида имтиёзли кредит маблағларини қўлга киритган фирибгар аниқланди

590

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ф.Т. ноқонуний даромад орттириш мақсадида, 20 нафар фуқарога «тикувчилик» йўналишида ажратилган жами 191,5 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.