50 сотих ерни ўзига тегишли эканлигига ишонтириб 150 млн сўмга сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

861

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз туман бўлими томонидан Миллий гвардия вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Н.Қ. фирибгарлик йўли билан даромад орттиришни кўзлаб, фуқаро О.ни «Янгиобод» МФЙда жойлашган 50 сотих ер майдони ўзига тегишли эканлигига ишонтириб, танишлари орқали ҳужжатларни расмийлаштириб бериши эвазига 150 млн сўмга сотишга келишиб, шундан 84 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.