Газдан ноқонуний фойдаланиб келаётган яна бир корхона аниқланди

4

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Когон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Б.А.” МЧЖга қарашли гипс ишлаб чиқариш цехи газ тармоғига ноқонуний уланиб, табиий газдан фойдаланиб келганлиги натижасида “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти ҳудудий филиали манфаатларига 55,9 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.