Агдам шаҳри 30 йилдан кейин литвалик журналист  нигоҳида

1740

      Литвалик ҳарбий журналист Рикардас Лапайтис Қорабоғ можаросини яхши билади. Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги биринчи Қорабоғ уруши авж олган пайтларда Лапайтис аллақачон Агдамда эди. Ўшанда арманлар Озарбайжоннинг Хўжали шаҳрида геноцид амалга оширганди.

Воқеаларга ҳувоҳи бўлган Лапайтис ҳарбий журналистларга ҳос тарзда қизғин фаолиятини юритди, аммо Қорабоғ уруши ҳақидаги хотиралар у билан абадий қолди.

2020 йилда Озарбайжон Арманистон томонидан ишғол қилинган ҳудудларини, шу жумладан Агдам шаҳрини ҳам озод қилди. 2021 йил март ойида Лапайтис Агдамнинг иккинчи Қорабоғ урушидан кейинги фотосуратлари ва хотираларини эълон қилди:

–“Уруш даврида Агдам масжидидан ўқ отиш пункти сифатида фойдалнилган. Айнан шунинг учун у сақланиб қолинган. Бу ерда чўчқалар ва қорамоллар қарийб 30 йил давомида боқилган. Шаҳар бутунлай миналаштирилган. Мавжуд қабристонлар бутунлай вайрон қилиниб, қабрлар қазилган. Ўша пайтда мен яшаган меҳмон уйи харобаларигина қолиб, деярли ҳамма нарса вайрон бўлганди. Шаҳарнинг бир қисмини шундай қолдиришни маъқул кўрардим. Келажак авлодлар хулоса қилиши, тинчликнинг қадрига етиши учун. Ҳамма бу «қадимий цивилизация» деб номланган дунё нималигини билиши ва эслаши учун”, – дейди журналист.

Ушбу бузғунчилик 30 йил давом этди! Ҳар бир йўналишда ўнлаб километр майдонда фақат истеҳкомлар бўлган. Гўзал шаҳар харобалар маконига айланган. Афтидан ҳужумчилар жуда қўрқишган. Улар шунчалик қўрқишганидан  деярли ер остидаги истеҳкомларида яшаган.  Афтидан, ҳеч ким бу ўлкада қачондир тинчлик бўлишига ишонмаган. Аммо мана, вазият ўзгарди. Харобалар ичра қолган Агдам шаҳрида ҳеч бўлмаса тинчлик ўрнатилди.  Шаҳар эркин ҳаёт бағрига қайтди. Литвалик журналист нигоҳида барчаси ўзгарди ва бу ўзгариш яхши томонга экани киши қалбига хотиржамлик бағишлайди.

 

З. НАМОЗОВА тайёрлади