Бўстонлиқда «Ласетти» дарахтга урилди. Бир киши ҳалок бўлди

0

Ижтимоий тармоқда «Бўстонлиқда «Ласетти» дарахтга урилди» сарлавҳаси остида тарқалган ҳабар юзасидан ЙҲХББ маълумот берди.

Жорий йилнинг 28 июнь куни Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туман худудидан ўтган 4Р-12 автомобиль йўлининг 47 километрида, ҳайдовчи «Ласетти» русумли автомоблни бошқариб бораётган вақтда рул бошқарувини йўқотиб, йўлнинг ўнг томонидаги дарахтга бориб урилган.

Натижада, йўловчи сифатида ҳаракатланиб келаётган 1991 йилда туғилган Ж.М. тумани тез тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимида вафот этган ҳамда икки нафар йўловчиси шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.