Юнусобод туманида нореал қарздорлик келиб чиқишига йўл қўйган масъулларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

600

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Тошиссиққувати” ДУК Юнусобод тумани иссиқлик тарқатиш бўлими масъуллари сув ҳисоблагичларнинг сертификатлари тегишли тартибда рўйхатдан ўтказмаганлиги, марказлашган базага маълумотлар ўз вақтида киритилмаганлиги оқибатида 61 та истеъмолчи томонидан 110,5 млн сўмлик нореал қарздорликни вужудга келишига йўл қўйганлиги, шунингдек 31 млн сўм муддати ўтган дебитор қарздорликни ундириш чоралари кўрмасдан келаётганликлари натижасида давлат манфаатларига зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.