Қуёшда қолдирилган автомобиль салонидаги иссиқ ҳаво ҳарорати 55-60 даражагача кўтарилиб ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин

702

“Қуёшнинг таъсири натижасида 🚘автомобиль ичидаги ва ташқаридаги ҳаво ҳароратини солиштирамиз:

вақт   —   ташқарида  —  ичкарида

0 мин.      +27 даража      + 27 даража

10 мин.    +27 даража      + 37 даража

20 мин.    +27 даража      + 43 даража

30 мин.    +27 даража      + 46 даража

40 мин.    +27 даража      + 48 даража

50 мин.    +27 даража      + 49 даража

60 мин.    +27 даража      + 51 даража

Қуёш нурларидан ҳосил бўлган иссиқлик 🚘автомобиль ичида жуда тез тўпланади.

Айни кунларда ҳаво ҳароратининг кўтарилиши сабабли транспорт воситасини соя ва салқин жойларда қолдиришингизни сўраб қоламиз” дейилади ЙҲХББ маълумотида.