Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан энг кўп гиёҳвандлик воситалари топиладиган жой  қаер эканлиги маълум қилинди

927

2021 йил 21 июнь куни тахминан соат 13.20 да Янгиҳаёт тумани “А. Турбанов” ЙПХ постида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан пойтахтга кирмоқчи бўлган “Spark” русумли автомобиль тўхтатилди.

Махсус “Қорадори-2021” тадбири доирасида ўтказилган текширув натижасида транспорт воситаси йўловчиси – 1973 йилда туғилган Илдар Ш.нинг сигарет қутисидан қуритилган ўсимликсимон модда топилди. Топилган модда холислар гувоҳлигидан олиб қўйилгач, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилгандан сўнг фуқаро Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБга етказилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати маълум қилди.