Ўзбекистонда ҳафтанинг катта қисмида жуда иссиқ об-ҳаво сақланиб туради

873

“Ўзгидромет”нинг хабар беришича, ҳафтанинг катта қисми давомида Ўзбекистонга Эрон ҳудудларидан қуруқ ва иссиқ ҳаво кириб келиши давом этади. Ҳаво ҳарорати кечалари 25-27°, кундуз кундари 41-43°, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида 44-46° гача бўлади, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 5-8° га юқоридир.

Жума кунидан бошлаб республика ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан деярли салқин ҳаво массалари кириб келиши бошланади ва иссиқ аста-секин пасайишни бошлайди.