Боксчиларимиз Токиога жўнаб кетишди, Олимпия ўйинларида асосий умид чарм қўлқоп усталаримиздан

698

Яна 18 кундан сўнг Япония пойтахти Токио шаҳрида узоқ кутилган Олимпия ўйинларига старт берилади.

Мусобақада қатнашадиган ўзбекистонлик боксчилар анъанага кўра, тайёргарликнинг сўнгги босқичини мусобақа ўтказиладиган манзил – Японияда олиб боришади.

Марат Қурбонов бошчилигидаги чарм қўлқоп усталаримиз куни кеча Тошкент халқаро аэропортидан Японияга парвоз қилишди. Боксчиларимиз учта таркиб билан Токионинг ўзида тайёргарликни олиб боришади.

Эслатиб ўтамиз, ўзбек боксчилари Токиодаги Олимпия ўйинларида қуйидаги таркибда иштирок этишади:

Эркаклар:

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров

-57 кг: Миразиз Мирзахалилов

-63 кг: Элнур Абдураимов

-69 кг: Бобоусмон Батуров

-75 кг: Фанат Қаҳрамонов

-81 кг: Дилшод Рўзметов

-91 кг: Санжар Турсунов

+91 кг: Баҳодир Жалолов

Аёллар:

-51 кг: Турсуной Раҳимова

-60 кг: Райҳона Қодирова

-69 кг: Шаҳноза Юнусова

Маълумот учун, Токио Олимпиадасида бокс баҳслари 24 июль куни старт олади.