Харидорга чой содасини кимёвий модда сифатида ўтказаётган фирибгарлар ушланди

611

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ҳамда ДБҚнинг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.А. ва М.Д.лар ноқонуний даромад орттириш мақсадида харидор А.га чой содасини “Германий” номли кимёвий моддаси деб алдаб, 56 кг чой содасини 78 400 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.