Наманган вилоятидан 72 нафар фуқаро ишлаш учун Москвага жўнаб кетди

445

Россия Федерациясининг “Пик Индустрия” компанияси вакиллари иштирокида қурилиш соҳаси бўйича ўтказилган танловлардан муваффақиятли ўтган 72 нафар фуқаро ишлаш учун Москвага жўнаб кетди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мазкур ишлаш учун юборилган фуқароларнинг 62 нафари Наманган вилояти Чуст тумандаги 1-сонли касб-ҳунар мактабида ташкил этилган қурилиш соҳаси бўйича малакали мутахассислар тайёрлаш марказининг битирувчиларидир.

Тадбирда Ўзбекистонда меҳнат миграцияси соҳасидаги янгиликлар, одам савдосига қарши курашиш ва уни олдини олиш, чет давлатларда ишлаш тартиби ҳамда меҳнат мигрантлари учун яратилаётган шароит ва имкониятлар ҳақида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.