Кеча яна 490 нафар кишида коронавирус, 208 нафар кишида пневмония аниқланди, 2 нафар бемор вафот этди

522

2021 йил 7 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 114 529 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

Касалликдан соғайганлар жами 110 041 (+365) нафар ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизда сақланиб қолмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 760 нафарга етди.