ССВ: Эмлаш ишлари бошлангандан бери юртимизда жами 4,5 миллион дозага яқин вакцина қўлланилди

665

7 июлда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 131143 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 89913 нафарни,

2-босқич эмланганлар 21550 нафарни,

3-босқич эмланганлар 19680 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 4492365 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 2680533 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 1369932 нафарни,

3-босқич эмланганлар 441900 нафарни ташкил қилди.

7 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Фарғона вилояти (21658 доза),

Наманган вилояти (19104 доза),

Андижон вилояти (18070 доза) банд қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

Наманган вилоятида 554976 доза,

Фарғона вилоятида 537255 доза,

Андижон вилоятида 515548 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.