ССВ: Вакцинация бошлангандан бери юртимизда жами 869 минг нафардан ортиқ юртдошимиз коронавирусга қарши тўлиқ эмланди

200

8 июлда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 122529 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 88574 нафарни,

2-босқич эмланганлар 17116 нафарни,

3-босқич эмланганлар 16839 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 4614894 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 2769107 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 1387048 нафарни,

3-босқич эмланганлар 458739 нафарни ташкил қилди.

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 869867 нафарни ташкил қилмоқда.

8 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Фарғона вилояти (22637 доза),

Наманган вилояти (19260 доза),

Андижон вилояти (15564 доза) банд қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

Наманган вилоятида 574236 доза,

Фарғона вилоятида 559892 доза,

Андижон вилоятида 531112 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.