Ўзбекистонда дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлади?

434

«Ўзгидромет»нинг хабар беришича, кеча республикамизнинг шимолий ҳудудларига Кавказдан антициклон таъсири остида салқин ҳаво оқимлари кириб келди. Натижада ҳаво ҳароратининг бироз пасайганлиги кузатилди. Бугун бу жараён республикамизнинг марказий ҳудудларига ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Кўпчилик вилоятларимизда қуруқ ва кам булутли об-ҳаво кузатилади, фақат Устюртда куннинг иккинчи ярмида, Тошкент вилоятида кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати 35-40 даража, баъзи жойларда 42 гача, Сурхондарё вилоятида 44-46 даража, шимолда 28-33 даражани ташкил этади.

Юртимиздан салқин ҳаво фронтлари ўтиши оқибатида баъзи жойларда шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Бугун ва эртага чангли бўрон билан бирга 25-30 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Дам олиш кунларида нисбатан салқин ҳаво оқимлари юртимизнинг барча ҳудуларини бутунлай қамраб олади, ҳаво ҳарорати кечалари 20-25о, кундуз кунлари 32-37 даража, жанубда баъзи жойларда 39 даражагача атрофида бўлади.

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.