ЖССТ: охирги сутка давомида дунёда 484 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди

554

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 184 миллион 820 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 4 миллион 002 мингдан зиёд киши вафот этган (08.07.2021 йил Европа вақти билан соат 18:18 ҳолатига кўра).

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 484 439 янги ҳолати аниқланди.

9 391 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (09.07.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:21 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни

185 миллион 560 мингдан ортиқ одам юқтирган,

улардан 4 миллион 010 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:

АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 33,429 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.

Иккинчи ўринда Ҳиндистон (30,709 миллиондан ортиқ),

учинчи ўринда Бразилия (18,855 миллиондан ортиқ),

тўртинчи ўринда Россия (5,707 миллиондан ортиқ),

бешинчи ўринда эса Франция (5,681 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 36 990, Ҳиндистонда 45 892, Бразилияда 62 504, Россияда 24 818, Францияда 4 081 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 3 миллиард 355 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.