Ўзаро жанжал одам ўлимига сабаб бўлди

869

Шўрчи туманида 2021 йилнинг 26 июнь куни соат 20.30ларда, туманнинг «Ойнакўл» маҳалласида яшовчи, Ж.Арслон қўшниси бўлиб яшовчи қариндоши, Қ.Раънонинг яшаш уйига келиб, ундан савдо дўконидан олган озиқ-овқат маҳсулотлари учун қарзини сўраб, ўзаро тортишиб, уни ҳақорат қилганида, Қ.Раънонинг ўғли Ж.Бозор жанжалга аралашиб, унинг онасини ҳақорат қилгани сабабли, яшаш уйидан ошхона пичоғини олиб, Ж.Арслоннинг сон қисмига бир маротаба санчиб, «ҳаёт учун хавфли бўлган оғир» тан жароҳати етказган. Натижада Ж.Арслонга тиббий ёрдам кўрсатиш учун туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилаётганида, йўлда вафот этган. Ж.Бозорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.