ССВ: Вакцинация бошлангандан бери юртимизда жами 887 минг нафардан ортиқ юртдошимиз коронавирусга қарши тўлиқ эмланди

572

9 июлда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 128992 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 95915 нафарни,

2-босқич эмланганлар 18026 нафарни,

3-босқич эмланганлар 15051 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 4743886 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 2865022 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 1405074 нафарни,

3-босқич эмланганлар 473790 нафарни ташкил қилди.

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 887322 нафарни ташкил қилмоқда.

9 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Фарғона вилояти (23747 доза),

Наманган вилояти (18009 доза),

Андижон вилояти (12873 доза) банд қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

Наманган вилоятида 592245 доза,

Фарғона вилоятида 583639 доза,

Андижон вилоятида 543985 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.