«Токио — 2020»га борадиган ўзбекистонлик барча спортчилар номи маълум қилинди

1528

Айни пайтга келиб Ўзбекистон делегациясининг XXXII ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этувчи якуний таркиби маълум. МОҚ Токио-2020 Олимпиадасида юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи барча атлетлар рўйхатини тақдим этди.

Спортчиларимиз ўз йўналишларига қараб 2017 йилдан то шу кеча кундузга қадар Токио-2020 Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун бир-биридан муросасиз мусобақаларда баҳс олиб боришди. Якунда делегациямиз кунчиқар юртда ўтадиган мазкур Олимпиадага спортнинг 17 турида 71 та йўлланмани қўлга киритди. Қуйида лицензиат спортчиларимизни таништирамиз:

Бокс (11 та):

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров

-57 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов

-63 кг: Элнур Абдураимов

-69 кг: Бобоусмон Батуров

-75 кг: Фанат Қаҳрамонов

-81 кг: Дилшод Рўзметов

-91 кг: Санжар Турсунов

+91 кг: Баҳодир Жалолов

-51 кг: Турсуной Раҳимова

-60 кг: Райҳона Қодирова

-69 кг: Шаҳноза Юнусова

Эркин кураш (4 та):

-57 кг: Ғуломжон Абдуллаев

-74 кг: Бекзод Абдураҳмонов

-86 кг: Жавраил Шапиев

-97 кг: Магомед Ибрагимов

Юнон-рум кураши (4 та):

-60 кг: Элмурат Тасмурадов

-77 кг: Жалгасбай Бердимуратов

-87 кг: Рустам Ассакалов

-130 кг: Мўминжон Абдуллаев

Таэквондо (4 та):

-68 кг: Улуғбек Рашитов

-80 кг: Никита Рафалович

-67 кг: Нигора Турсунқулова

+67 кг: Светлана Осипова

Оғир атлетика (4 та):

-67 кг: Адҳамжон Эргашев

-109 кг: Акбар Жўраев

-55 кг: Муаттар Набиева

-76 кг: Кумушхон Файзуллаева

Қиличбозлик (3 та):

Шпага, аёллар: Малика Ҳакимова

Сабля, аёллар: Зайнаб Дайибекова

Сабля, эркаклар: Шерзод Мамутов

Енгил атлетика (7 та):

Баландликка сакраш, аёллар: Светлана Радзивил

Баландликка сакраш, аёллар: Сафина Садуллаева

Босқон улоқтириш, эркаклар: Суҳроб Хўжаев

Узунликка сакраш, аёллар: Даря Резниченко

Уч ҳатлаб сакраш, аёллар: Роксана Худоёрова

Уч ҳатлаб сакраш, эркаклар: Руслан Курбанов

Кўпкураш, аёллар, Екатерина Воронина

Дзюдо (11 та):

-60 кг: Шарофиддин Лутфиллаев

-66 кг: Сардор Нуриллаев

-73 кг: Ҳикматиллоҳ Тўраев

-81 кг: Шарофиддин Болтабоев

-90 кг: Давлат Бобонов

-100 кг: Муҳаммадкарим Хуррамов

+100 кг: Бекмурод Олтибоев

-52 кг: Диёра Келдиёрова

-63 кг: Фарангиз Ҳожиева

-70 кг: Гулноза Матниязова

Аралаш жамоавий мусобақа

Сузиш (2 та):

100 м, эркин сузиш: Хуршиджон Турсунов

100 м, брасс: Юлдуз Қўчқорова

Каноэда эшкак эшиш (4 та):

C-2 500 метр: Дилноза Раҳматова

C-2 500 метр: Нилуфар Зокирова

C-1 200 метр: Дилноза Раҳматова

C-1 200 метр: Нилуфар Зокирова

Академик эшкак эшиш (2 та):

LMX2X, 2000 метр: Собир Сафаралиев

LMX2X, 2000 метр: Шаҳбоз Холмирзаев

Спорт гимнастикаси (2та):

Яккалик дастур: Расулжон Абдураҳимов

Яккалик дастур: Оксана Чусовитина

Бадиий гимнастика (6 та)

Кўпкураш: Сабина Ташкенбаева

Гуруҳ машқи: Нилуфар Шомуродова

Гуруҳ машқи: Ксения Александрова

Гуруҳ машқи: Динара Равшанбекова

Гуруҳ машқи: Севара Сафоева

Гуруҳ машқи: Камола Ирназарова

Ўқ отиш спорти (2 та):

10 м, милтиқ: Мухтасар Тоҳирова

50 м, милтиқдан 3 ҳолатда: Мухтасар Тоҳирова

Велоспорт (2та):

Гуруҳ пойгаси, эркаклар: Муроджон Холмуродов

Гуруҳ пойгаси, аёллар: Ольга Забелинская

Замонавий бешкураш (2та):

Яккалик, эркаклар: Александр Савкин

Яккалик, аёллар: Алисе Фахрутдинова

Теннис (1 та):

Яккалик, эркаклар: Денис Истомин

Эслатиб ўтамиз, Токио-2020 Олимпия ўйинлари 23 июль – 8 август кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Токио-2020 лицензиатларини, уларнинг яқинлари ва мураббийларини, федерация ва ассоциацияларимизни қўлга киритилган йўлланмалар билан муборакбод этиб, бўлажак Олимпиадада юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишларини тилаб қолади.