Халқ таълими вазирлиги ходимлари 6 ойда 267 маротаба ҳудудларда хизмат сафарларида бўлиб 395,5 млн.сўм харажат қилди

601

Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2021 йил 16 июндаги Фармонига мувофиқ расмий сайтида ходимларнинг хизмат сафарлари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди.

ХТВ матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг дастлабки ярим йиллигида жойларда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, таълимни ривожлантириш истиқболларини ўрганиш мақсадида ҳамда Республика ишчи гуруҳлари таркибида Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти ҳамда марказий аппаратининг мутахассис ходимлари 267 марта Республиканинг турли ҳудудларига хизмат сафарларини амалга оширган.

Ҳисоб-китобларга кўра, мазкур сафарлар учун 395,5 млн. сўм миқдорида харажат қилинган.

Айтиш жоизки, хизмат сафарлари доирасида мактабларда яратилган шароитлар, таълим сифати, мактабларда таълим даражасини ошириш, таълим муассасаларининг ер майдонлари ва дахлсизлиги, улардан унумли фойдаланиш, мактаб биноларини соз ҳолатда сақлаш каби масалаларга эътибор қаратилган.