Тошкент шаҳар ИИББ ходими иштирокидаги ЙТҲ рўй берди

669

Интернет ижтимоий тармоғида тарқалаётган – Тошкент шаҳар ИИББга тегишли хизмат автомобили иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси акс этган видеотасвир бўйича ИИББ қуйидагиларни маълум қилди.

2021 йил 11 июль куни Чилонзор тумани ИИО ФМБ патруль-пост хизмати ходими сафдор 1986 йилда туғилган Асан Утаров хизматдоши сафдор Жахонгир Зокиров билан «Nexia-2» русумли (давлат рақами 01 546 VSF) патруль автомобилида хизмат олиб бораётган эди.

Бунёдкор шох кўчасида «Эркин» ЙПХ постидан пойтахт автовокзали томонга ҳаракатланиб кетаётган вақтида, «Чилонзор буюм савдо комплекси» савдо комплекси ёнида, олдинда ҳаракатланиб кетаётган ва тўсатдан тўхтаган 1990 йилда туғилган Элбек Х. Бошқарувидаги «Nexia-1» русумли (давлат рақами 70 В 256 FA) автомобиль билан тўқнашиб кетди.

ЙТҲ сабаби – пиёда ўрнатилган қоидаларга риоя этмасдан автомобилнинг олдидан чиқиб қолган ва автомобиль тезкорлик билан тўхташга мажбур бўлган.

Тўқнашув натижасида ҳеч ким жароҳатланмаганлиги, транспорт воситалари жиддий шикастланмаганлиги ва тарафлар ўзаро келишиб олганлиги сабабли, йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида ЙПХ инспекторига хабар берилиб, ўрнатилган тартибда расмийлаштирилгандан сўнг, ўз йўналишида ҳаракатни давом эттиришган.

Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти томонидан ўрганилмоқда.