15 ва 16 июль кунлари “Toshkent city” мажмуаси атрофидаги йўллар транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун ёпилади

747

Жорий йилнинг 15 ва 16 июль кунлари пойтахтимизда “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар” мавзусидаги Халқаро конференция ўтказилади. Мазкур конференцияда 400 дан ортиқ хорижий меҳмонлар иштирок этиши кутилмоқда.

Ислом Каримов кўчаси: Туробтўла кўчасидан Фурқат кўчасигача бўлган қисми;

Фурқат кўчасининг маҳаллий йўли: Ислом Каримов кўчасидан Навоий кўчасигача;

Олмазор кўчаси: Бешёғоч кўчасидан Навоий кўчасигача бўлган қисми

Шунингдек, ушбу кўчаларга туташ йўлларда ҳаракатланиш вақтинча чекланиши мумкин.