55 нафар фуқаро ишлаш учун Москва шаҳрига жўнаб кетди 

726

Юртдошларимизни хорижда бандлигини таъминлаш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан кўплаб салоҳиятли иш берувчи компаниялар ва ваколатли ташкилотлар билан музокаралар олиб борилмоқда.

Ана шундай саъй-ҳаракатлар натижасида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан Россия Федерациясининг “Новые люди” масъулияти чекланган жамияти ўртасида имзоланган келишувга асосан 55 нафар фуқароларимиз вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Москва шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Агентлик ахборот хизмати хабар берди.

Қурилиш объектларида ишлаш учун кетаётган юртдошларимизга Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳаларини мувофиқлаштириш офиси билан ҳамкорликда шахсий гигиена ва антисептик воситалар, сумка, термос жиҳозлари тақдим этилди.

Фуқароларга хорижда ишлаш даврида қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган вақтда ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга йўналтирилган тарқатма материаллар берилди.