ССВ: ижтимоий тармоқларда карантин чекловлари тугатилиши билан боғлиқ тарқалган хабарлар ҳақиқатга зид

876

Айрим ижтимоий тармоқларда яқинда Республика махсус комиссия томонидан киритилган карантин чекловлари тугатилиши ҳақида асоссиз хабарлар тарқалди.

Республика махсус комиссияси томонидан бир қатор чекловлар билан бирга кафе, ресторан ва бошқа кўнгилочар муассасаларнинг 08:00 дан 20:00 гача ишлашига рухсат берилган эди.

Мазкур ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги шуни маълум қиладики, ушбу тартиблар Республика махсус комиссияси томонидан маълум бир муддат учун қабул қилинган эмас, яъни эпидемиологик вазият барқарорлашганда ушбу чекловлар бекор қилинади. Аммо ҳозирда уларга ҳеч қандай ўзгариш киритилмаган.