Қува туманида тиббиёт бирлашмасида даволанаётган беморнинг уяли телефон аппаратини ўғирлаган шахс қўлга олинди

717

Қува туманида 20 июнь куни фуқаро Тахтакўприк маҳалласи ҳудудида жойлашган туман тиббиёт бўлимида даволанаётган С.Б ИИБга мурожаат қилиб, унда 19 июнь кунидан 20 июнь кунига ўтар кечаси номаълум шахс туман тиббиёт бўлимига ғайриқонуний равишда кириб, нархи 1.300.000 сўмлик “Redmi Note 8″ русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Х.Б содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.