Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари вояга етмаганлар ўртасидаги можарони йирик жанжалга айланиб кетишига йўл қўйишмади

569

2021 йил 10 июль куни тахминан соат 20.30 ларда навбатчилик қисмига Миробод туманидаги Шаҳрисабз ва Истиқлол кўчалари кесишмасида бир нечта ёш йигитлар тўпланганлиги ҳамда ўзаро муносабатларини ҳал қилишаётганлиги, уларнинг бу можароси катта жанжалга айланиб кетиши мумкинлиги ҳақидаги хабар келиб тушган. Ҳодиса жойига тезкорлик билан етиб келган ички ишлар органлари ходимлари ўнлаб вояга етмаганларни – 8,9,11-синф ўқувчилари ўзаро баҳслашаётганлигини аниқлашди. Содир бўлган воқеанинг сабабларини ўрганиш мақсадида уларнинг барчаси Яшнобод тумани ИИО ФМБ га олиб келинган.

Можаро иштирокчиларидан бирининг Тошкент шаҳар ИИББ ходимларига маълум қилишича, муносабатларни ҳал қилишига ижтимоий тармоқларда рақиби унинг шаъни ва қадр-қимматини камситганлиги сабаб бўлган. Бу ҳақда ИИББ хабар берди.

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари вояга етмаганлар билан рўй берган ҳодиса ҳақида ота-оналарига хабар беришди ва уларнинг иштирокида профилактик суҳбат ўтказишди,.

Содир бўлган ҳолат бўйича текширув давом эттирилмоқда.