Ёш боксчиларимиз Черногорияда йиғинга киришди

397

Айни пайтда бутун дунё спорт жамоатчилигининг диққат-эътибори яна саноқли кунлардан сўнг Япониянинг Токио шаҳрида старт оладиган XXXII ёзги Олимпия ўйинларига қаратилган.

Бироқ, спорт ҳаёти бир зумга бўлса-да тўхтагани йўқ. Турли сабабларга кўра ушбу Олимпиада мусобақаларида иштирок этмаётган спортчиларимиз эса фурсатни бой бермасдан олдиндаги баҳсларга жиддий ҳозирлик кўришмоқда.

Жумладан, бокс бўйича миллий терма жамоамиз аъзолари шу кунларда кунчиқар юртда бўлажак Олимпиада ўйинларига қизғин ҳозирлик кўраётган бўлишса, уларнинг издошлари бўлмиш ёшлар терма жамоамиз Европада жўнаб кетишган. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги хабар берди.

Бокс бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари шу кунларда катта мураббий Ҳамид Тангриберганов бошчилигида Черногориянинг Жабляк шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказишмоқда. Ушбу йиғин 27 июлга қадар давом этади.