Юртимизда жами қўлланилган вакциналар қарийб 5 миллион дозага етди — ССВ

784

12 июлда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 138 915 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 105 326 нафарни,

2-босқич эмланганлар 17 041 нафарни,

3-босқич эмланганлар 16 548 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 4 996 862 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 3 057 120 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 1 436 293 нафарни,

3-босқич эмланганлар 503 449 нафарни ташкил қилди.

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 921 623 нафарни ташкил қилмоқда.

12 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Фарғона вилояти (22 431 доза),

Наманган вилояти (21 647 доза),

Андижон вилояти (14 962 доза) банд қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

Наманган вилоятида 630 705 доза,

Фарғона вилоятида 627 250 доза,

Андижон вилоятида 571 655 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.