Туркия ташқи ишлар вазири эртага Фарғонага келади

1038

15-16 июль кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун мамлакатимизга келаётган Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлу ўз сафарини Фарғонадан бошлайди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, Чавушўғлу 14 июль куни Истанбулдан Фарғонага учиб келади. Кун давомида Туркия ташқи ишлар вазири Марғилондаги Ҳунармандлар маркази, Қўштепа туманидаги қовунчилик далалари, Қўқондаги Худоёрхон саройи ҳамда Жоме мажмуаси билан танишади.

Шу куни кечқурун Мевлут Чавушўғлу Фарғонага ташрифини якунлаб, халқаро конференцияда иштирок этиш учун Тошкентга жўнаб кетади.

М.Сулаймонов, ЎзА