ССВ: Юртимизда жами қўлланилган вакциналар 5,1 миллион дозадан ошиб кетди

783

13 июлда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 132 764 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 101 000 нафарни,

2-босқич эмланганлар 17 263 нафарни,

3-босқич эмланганлар 14 501 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 5 129 626 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 3 158 120 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 1 453 556 нафарни,

3-босқич эмланганлар 517 950 нафарни ташкил қилди.

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 938 529 нафарни ташкил қилмоқда.

13 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Фарғона вилояти (20 685 доза),

Наманган вилояти (20 669 доза),

Самарқанд вилояти (15 495 доза) банд қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

Наманган вилоятида 651 374 доза,

Фарғона вилоятида 647 935 доза,

Андижон вилоятида 584 240 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.