Фуқароларга имтиёзли нархларда уй олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

816

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, муқаддам фирибгарлик жиноятлари учун судланган фуқаро Г.У. бир неча фуқароларнинг ишончига кириб, уларга танишлари орқали Сергели тумани ҳудудидан янги қурилган уйлардан имтиёзли нархларда уй олиб бериш эвазига ҳар биридан 850 АҚШ долларидан ҳисоблаб жами 313,5 млн сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.