Туркия ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушоғлу Фарғонага келди

941

Аввал хабар берганимиздек, 15-16 июль кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Туркия ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушоғлу ўз сафарини Фарғонадан бошлади.

Бугун, 14 июль куни Туркия ташқи ишлар вазири Истанбулдан Фарғонага учиб келди. Юқори мартабали меҳмонни Фарғона халқаро аэропортида Ўзбекистон Маданият вазири Озодбек Назарбеков, Туризм ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Улуғбек Аъзамов, Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев, Фарғона шаҳар ҳокими Мирзоҳид Убайдуллаев, Ўзбекистоннинг Туркиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Алишер Аъзамхўжаев ҳамда Туркиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар ва бошқа расмийлар тантанали кутиб олдилар.

Ташриф режасига кўра кун давомида Туркия ташқи ишлар вазири Марғилондаги Ҳунармандлар марказини ҳама Олтиариқ туманидаги узумчилик боғларини бориб кўради, Қўқондаги Худоёрхон саройи ҳамда Жоме мажмуаси билан танишади.

Мевлют Чавушоғлу бугун кеч соатларда Фарғонага ташрифини якунлаб, эртага бошланадиган халқаро конференцияда иштирок этиш учун Тошкентга учиб кетади.