Самарқанд туманида тадбиркорга ер олиб беришни ваъда қилган фуқаронинг кирдикорлари фош бўлди

682

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ф.М. тадбиркор А.га гўёки ўзини ҳокимлик идораларида ишлашини айтиб, туман ҳудудидан ишлаб чиқариш цехи қуриш учун 1 гектар ер олиб беришни ваъда қилиб, унинг 10 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, Ф.М. томонидан тадбиркордан олган пуллари ҳисобидан 5 000 АҚШ долларини ўз ихтиёри билан қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168–моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.