15 июль- Туркия халқи хиёнаткорларга қарши турган кун

59

        2016 йил 15 июлдан 16 июлга ўтар кечаси Туркияда мамлакат ҳаёти, иқтисодиёти ва келажагига таъсир кўрсатган давлат тўнтаришига уриниш содир бўлди. Гулен оқимидан иборат Туркия қуролли кучларининг бир гуруҳ ҳарбий хизматчилари ҳокимиятни эгаллаб олишга уринишди. Мамлакат раҳбарияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамда фуқароларнинг ҳаракатлари туфайли хоинларнинг ҳаракатлари бостирилди. Тўнтаришда 250 киши вафот этди. Охирги тузатишларга кўра 2016 йилнинг 15 июль кунида давлат тўнтаришига уринишда 251 нафар фуқаро шаҳид бўлган дейилади. Шунингдек, 2196 нафар фуқаро жароҳат олиб, фахрийларга айланишди.

Шундан бери ҳар йили 15 июлда Демократия ва миллий бирлик куни доирасидаги тадбирлар Туркия давлати раҳбари маъмурияти ҳомийлигида бўлиб ўтади. Ҳарбий тўнтаришга уриниш қурбонларининг қабрларини зиёрат қилиниб, 81 вилоятдаги масжидларда уларнинг руҳига дуо қилинади.

Истанбулда эса 15 июль куни шаҳидлар кўпригида, Aтатурк халқаро аэропортида, Кицикли, Эненгелкеи туманларида, CНН Турк телеканалида, Сарачхане туманида, Фотиҳ Султон Меҳмет кўпригида, Ватан кўчасида, Эсенлер тумани, Истанбул фонд биржасидаги Телеком ва Турк телеканали биносида хотирлаш кечалари бўлиб ўтади. 15 июль воқеалари ҳақида ҳужжатли филм намойиш этилади, шундан сўнг давлат раҳбари фуқароларга мурожаат қилади. Шунингдек, ҳарбий тўнтаришга уриниш куни вафот этган 251 нафар Туркия фуқаросининг исмлари ўқилади.

“Терроризм ва Фетуллаҳ Гуленнинг террорчи ташкилоти билан курашиш жараёнида ҳарбий тўнтаришга уринишнинг олдини олишга эришилди. Ўша куни бизнинг чақириғимизга жавоб берган халқимиз билан биргаликда ғалаба қозондик. Менинг халқим энг чуқур эҳтиромга лойиқдир. Бир шоир айтганидек, “Сен юр ва сенинг халқинг орқангдан боради”. Худога ҳамду санолар бўлсин, халқ орқамиздан борди ва бизни ёлғиз қолдирмади. Бир лаҳзада халқ мамлакат майдонларига чиқди ва аэропортни тўлдириб юборди. Aммо бу курашнинг бир хусусияти бор. Халқимиз танкларнинг остига ётди, Ф-16, Ф-4 қирувчи самолётлардан қўрқмади, вертолётлардан учган ўқларни кўкраги билан тўсди. Шоир айтганидек: “Ва кўкрагимиз билан ҳақоратомуз оқимни даф қилайлик”. Халқимиз кўксини қалқон қилиб мана шундай хоинона ҳарбий тўнтаришни тўхтатиб қолди. Халқ ўз мақсадига эришди, чунки унинг келажаги ва мустақиллигининг кафили имон эди”, — деган эди 2016 йил 4 август куни Режеп Таййип Эрдўған.

                                                                           Зебо Намозова тайёрлади