Шўрчида ҳайдовчи «Нексия»сида ЙПХ ходимини уриб юборди

791

Шўрчи туманида 2021 йилнинг 12 июль куни соат 17.25 ларда, туманнинг «Наврўз» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4К-492 автомобиль йўлининг 2 километрида, туманнинг «Яккабоғ» маҳалласида яшовчи, 1995 йилда туғилган фуқаро Х.Ф. бошқарувидаги Нексия русумли автомашинасини бошқариб келиб, хизмат фаолиятини олиб бораётган йўналиши бўйича йўлни ўнгдан чапга кесиб ўтаётган вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Йўл патруль хизмати отряди 4-сафарбарлик гуруҳи Йўл патруль хизмати инспектори Э.Ф.нинг йўл ҳаракати «тўхташ ишора»сига амал қилмасдан ўз ҳаракатини давом эттириб, инспектор Э.Ф.ни автомашинасининг олд қисми билан уриб юборган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Натижада инспектор Э.Ф. «ҳаёт учун хавфли бўлган оғир» тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилган. 12 июль куни Х.Ф.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва 266-моддаси 1-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 221 моддаси тартибида ушланиб, «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган.