Мирободда 20 ёшли ҳайдовчи қиз иштирокида аянчли ЙТҲ содир бўлди

875

2021 йил 13 июль куни тахминан соат 06:40 да Миробод туманидаги Нукус ва Миробод кўчалари кесишмасида “Tracker” автомобилини (давлат рақами 01 X 814 AB) бошқариб борган 20 ёшли Лаурита З. бошқарувни бажара олмасдан 56 ёшли пиёда Миркомил Я.ни уриб юборган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Пиёда бадан шикастлари оқибатида воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.

Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси 2 қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Тергов олиб борилмоқда.