Умумий овқатланиш объектлари фақат очиқ майдонларда ишлашига рухсат берилади

471

Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Республика махсус комиссиясининг қарори билан жорий йилнинг 28 июнидан республика бўйича кўнгилочар объектлар – ресторан, тунги клублар, дискотека, караоке, бильярд заллари ва компьютер ўйинлари марказлари ҳамда умумий овқатланиш объектлари – кафе, ошхона ва чойхоналарнинг ишлашига соат 8:00 дан 20:00 гача рухсат берилган эди.

Шу йилнинг 20 июлидан бошлаб, умумий овқатланиш объектлари – ресторан, кафе, ошхона ва чойхоналарни соат 8:00 дан 20:00 гача фақатгина очиқ ҳавода ишлашига рухсат берилади.