Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 190 миллион нафардан ортиқни ташкил қилмоқда — ССВ

1005

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (19.07.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:21 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 190 миллион 426 минг нафардан ортиқ одам юқтирган,

улардан 4 миллион 089 минг нафардан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:

АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда 34,079 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.

Иккинчи ўринда Ҳиндистон (31,144 миллиондан ортиқ),

учинчи ўринда Бразилия (19,376 миллиондан ортиқ),

тўртинчи ўринда Франция (5,929 миллиондан ортиқ),

бешинчи ўринда эса Россия (5,884 миллиондан ортиқ).

Дунё бўйича коронавирусга қарши 3 миллиард 621 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.